Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ўзбекистонга 50та сунъий нафас олиш ускунасини беғараз тақдим этди
Туркия жумҳурияти янги коронавирус пандемияси билан боғлиқ шароитларда оғир беморларга сунъий нафас олишларини таъминловчи 50 дона ускунани Ўзбекистонга беғараз тақдим этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси Kun.uz’га маълум қилди.
Халқаро миқёсдаги пандемия шароитида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги гуманитар ҳамкорлик доирасида яна бир муҳим натижага эришилди. Туркия томони яқиндагина мамлакат мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилиши йўл қўйилган ва коронавирус билан оғриган беморларни даволашда сув ва ҳаводек зарур бўлган энг замонавий сунъий нафас олиш аппаратларидан 50 донасини Ўзбекистонга беғараз асосда тақдим этишга қарор қилди.

Мазкур қарор яқиндагина қабул қилинганига қарамасдан, Туркиядаги ўзбек дипломатларининг олиб борган тезкор музокаралари ва саъй-ҳаракатлари натижасида гуманитар юкни бир кун ичида расмийлаштириш ва 21 майдаги Истанбул-Тошкент рейси билан Ўзбекистонга юборишга муваффақ бўлинган.


Маълумот учун: Ушбу сунъий нафас ускунаси халқаро пандемия эълон қилиниши биланоқ Arçelik, ASELSAN, Baykar Makine ва Biosys каби турк фирмаларининг 120 дан ортиқ мутахассисларининг изланишлари натижасида ишлаб чиқилган. Лойиҳа бевосита Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Саноат ва технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида қўллаб-қувватланган. Ускуналарни сериявий ишлаб чиқариш “Arçelik” фирмасининг Истанбулдаги фабрикасида яқиндагина йўлга қўйилди.
Қайд этиш керак, сунъий нафас олиш ускуналари COVID-19 билан оғриган ва оғир аҳволдаги беморларни даволашда ҳаётий аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025