Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тўрт ойда қанча олтин сотгани очиқланди
2020 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 35,3 фоизга тенг бўлди.
Фото: Akio Kon/Bloomberg
2020 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон 1,55 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-апрель ойларига нисбатан ўсиш 26,5 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 35,3 фоизга тенг бўлди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Бундан олдин, Ўзбекистоннинг олтин экспорти ўзгаришсиз қолгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:02 / 28.03.2026
Наманганда соф олтин, Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди
09:04 / 28.03.2026
Россия бензин экспортини тўхтатди
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026