Ўзбекистон | 13:23 / 23.05.2020
26809
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон цемент импортига тақиқни бекор қилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.

Фото: РИА Новости

Ўзбекистон цемент импортига тақиқни бекор қилди. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақда 2020 йил 22 майдаги 309-сон қарори қабул қилинди.

Билдирилишича, республикада амалга оширилаётган қурилиш ишларини тақчил қурилиш материаллари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида қабул қилинган ушбу қарор билан карантин даврида жорий этилган муайян чеклов бекор қилинмоқда.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилиш материаллари” уюшмасининг 2020 йилнинг 23 майидан мамлакатимизга цемент олиб келинишини тиклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Давлат божхона қўмитасига тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт бўйича цемент олиб киришда зарур ҳужжатларнинг тезкор расмийлаштирилишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 246-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.

Мавзуга оид