Жамият | 11:10 / 23.05.2020
5987
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда катта миқдордаги «трамадол» савдосига чек қўйилди

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 18 май куни соат тахминан 07:00ларда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, унинг давомида Тўрткўл тумани “Мискин ЙПХ” блок постида, Ж.Б. бошқарувидаги “Cobalt” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, автомашина кўздан кечирилганида, кўп миқдорни ташкил қилувчи 446 дона “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув давомида, автомомбиль йўловчиси С.Н. ўз кўрсатмаларида ушбу 446 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси фуқаро Ш.А.га тегишли эканлиги, у ўз яшаш уйида “Трамадол” психотроп моддасини сақлаётганлиги ҳақида баён қилган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ш.А.нинг Ш.Рашидов кўчасидаги яшаш хонадонида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида уч дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси ва оқ рангли пакетда 248 ўрамдаги 2 минг 480 дона “Трамадол Ланнахер Трамадол 50 мг” воситаси, қора рангли пакетга ўралиб, скочланган ҳолатда сақланаётган жами 236 дона “Регапен” воситаси ҳамда жами 50.000 сўм пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид