TEAM University 27 май куни онлайн-брифинг ўтказади

Фото: TEAM University
Британиянинг 120 йиллик тарихга эга бўлган London South Bank University (QS рейтинги бўйича ТOP-1000 рейтингига кирувчи таълим даргоҳи) билан ҳамкорликда шу йили ўз эшикларини очадиган юртимиздаги илк TEAM тадбиркорлик университети абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун онлайн-брифинг ўтказади.
Университетда таълим Британия тизими бўйича ташкил қилинади. Дастлабки ўқув йилида эътибор иқтисодий назария, бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш асослари, тил кўникмаларини чуқурлаштириш ва ўқишнинг кейинги босқичлари учун зарур бўлган базавий компетенцияларни, жумладан танқидий фикрлаш, коммуникация, презентация кўникмалари ва бошқа soft-skills кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади.
Талабалар дастлабки кунлардан мустақил ишлаш, академик адабиётлар билан иш олиб бориш кўникмалари бўйича муҳим йўриқномалар ва асбобларни олишади. Ўз қизиқишларига энг кўп мос келадиган ва шахсий компетенцияларни ривожлантиришга ёрдам берадиган талабалар клубларини танлашади, университетдаги дастлабки ҳафталарданоқ талабаликнинг мароқли муҳитига шўнғиб кетишади.
Кейинчалик, таълим дастури доирасида талабалар тадбиркорлик, маркетинг, меҳмондўстлик индустрияси, туризм назарияси ва амалиёти соҳасидаги бир қанча ихтисосликлардан бирини танлаш имконига эга бўлишади.
Ихтисосликларнинг аниқ номлари ҳозирги вақтда LSBU билан келишиб олиняпти. Аммо, бир нарса аниқ, бизнинг битирувчиларимиз бизнес очиш, фрилансер бўлиб ишлаш ёки компанияга ишга киришдан қайси бирини танлашидан қатъи назар, янгиликларга интилувчан бўлишади.
ТЕАМ University даргоҳида таълим инглиз тилида олиб борилади. Битирувчиларга 2та ҳужжат берилади: Ўзбекистондаги олий таълим соҳаси дипломи ва хорижда тан олинадиган LSBU дипломи.
Таълим ва билим амалий бўлиши керак. Университетга мамлакатнинг етакчи тадбиркорлари, шунингдек, Ўзбекистонда ва хорижда катта тажрибага эга бўлган кучли академик жамоа томонидан асос солинган ва қўллаб-қувватланмоқда.
ТЕАМ University талабалари бизнес жамият вакиллари билан доимий мулоқот қилиш, университетнинг Карьера маркази ёрдамида етакчи компанияларда стажировкадан ўтиш, шахсий ва гуруҳ менторларига эга бўлиш, улар билан мунтазам нетворк учрашувларида, бизнес-нонушталарда иштирок этиш, университет қошидаги бизнес-инкубатор доирасида ўз стартап-лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича ноёб имкониятларга эга бўлишади.
Университетга ўқишга кириш учун онлайн шакл орқали қуйидаги ҳужжатларни юклаш талаб қилинади:
· IELTS сертификати нусхаси (камида 5,5 балл (ёки унинг эквиваленти, жумладан IELTS Indicator);
· ўрта ёки ўрта махсус таълим ҳақидаги аттестат нусхаси;
· паспорт нусхаси;
· университет анкетаси.
Қабул қилингани ҳақидаги таклифни IELTS бўйича юқори балларга эга ва мактабдаги ўзлаштириш кўрсаткичи юқори бўлган абитуриентлар олишади. Бундан ташқари, юқори етакчилик мотивациясига, шунингдек, волонтёрлик тажрибасига эга номзодларнинг анкеталарига алоҳида эътибор қаратилади.
Қабул комиссияси июль ойида иш бошлайди. Бу ҳақдаги хабар teamuni.uz сайтида ва TEAM университетининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
Университет ташкил қилингани муносабати билан фақат шу йили танловдан муваффақиятли ўтган, мотивация хатини ёзган ёки роликни суратга олган барча абитуриентлар таълим учун 35 фоиз грант олишади (celebration scholarship).
Кейинчалик TEAM университетида талабанинг ўзлаштиришидан келиб чиққан ҳолда, иқтидорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли тизим жорий қилинади (merit based scholarships). Бунда таълим гранти 100 фоизга етказилиши мумкин.
TEAM университетининг қабул шартлари, таълим тизими ва афзалликлари ҳақида 27 май куни YouTube каналида ўтказиладиган онлайн-брифинг чоғида билиб олишингиз мумкин.
Брифингда университет ректори Алишер Хасанов ва Васийлар кенгаши раиси Алан Франс, шунингдек, TEAM University асосчилари Зафар Хашимов ва Ҳикмат Абдурахманов иштирок этишади.
Сизларни 27 май куни соат 19:00да https://bit.ly/team_yt YouTube каналида кутиб қоламиз. Жуда қизиқарли бўлишига ваъда берамиз.
Саволларингизни online@teamuni.uz электрон почтасига ёки Instagram ижтимоий тармоғида #TEAMbriefing ҳештеги билан шахсий хабар қилиб жўнатишингиз мумкин. Энг қизиқарли савол муаллифлари ТЕАМ University эсдалик совғалари билан тақдирланади. Биз инглиз, ўзбек ва рус тилларида гаплашамиз.
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг ва янгиликлар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлинг:
Telegram: t.me/TEAMuniversityuz
Instagram: Instagram.com/teamuni_uz
Facebook: fb.com/teamuni.uz
Вебсайт: teamuni.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Литвада ўтказилган ҳарбий машғулотларда тўрт нафар америкалик ҳарбий бедарак йўқолди
Жаҳон | 22:14
-
Ҳиндистон ва Хитой Трампнинг таҳдиди сабаб Венесуэладан нефт сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 22:09
-
Президентга Тошкентни Самарқанд ва Андижон билан боғловчи муқобил йўл лойиҳалари ҳақида ахборот берилди
Ўзбекистон | 22:08
-
Путин Россиянинг дўстлари қаерда борлигини айтди
Жаҳон | 22:04
Мавзуга оид

09:50 / 29.08.2024
Бизга тадбиркорлик таълими керакми? Тадбиркорлик университети таъсисчиси билан суҳбат

16:00 / 25.09.2021
TEAM University тайёрлов курсларига қабулни эълон қилади

16:00 / 16.04.2021
TEAM University 2021 йилда абитуриентлар ва талабаларга 51 та грантни тақдим этади

12:30 / 30.11.2020