Трамп АҚШ ЖССТ билан барча алоқаларни узишини эълон қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан барча алоқаларни узишини эълон қилди.
Трамп ўз қарорини ЖССТ Вашингтон талаб қилган ислоҳотларни ўтказишдан бош тортгани билан тушунтирган. Унинг таъкидлашича, АҚШ ташкилотга мўлжалланган 450 млн долларни энди бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш билан боғлиқ эҳтиёжларга йўналтирилади.
“ЖССТ талаб қилинаётган ислоҳотларни ўтказишдан бош тортгани сабабли, биз бугун у билан барча муносабатларни тўхтатамиз ва белгиланган маблағларни бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш билан боғлиқ шошилинч эҳтиёжларга йўналтирамиз”, деб айтган Трамп.
Унинг таъкидлашича, ЖССТ коронавируснинг бутун дунёга тарқалишига йўл қўйиб, “ўзининг бош вазифасини уддалай олмаган ва бунинг учун жавоб бериши керак”. Аввалроқ Трамп халқаро ташкилотни Хитой манфаатлари учун ишлашда ҳамда коронавирус тарқалиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда шериклик қилишда айблаган.
Шу сабабли АҚШ президенти апрель ўрталаридан ЖССТни молиялаштиришни тўхтатган, 19 майда эса унга ултиматум қўйган. У 30 кун ичида ЖССТни ислоҳ қилиш бўйича режани тақдим қилишни талаб қилган. Бундан ташқари, Трамп ЖССТ раҳбариятининг Хитой ҳукумати билан эҳтимолий тил бириктиришини тергов қилишни буюрган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024