Жамият | 17:44 / 03.06.2020
19918
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 7та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

2 июнь куни «Ганга» автомобиль кўпригида «Cobalt» автомобили кескин тўхтагани сабабли бир йўналишда ҳаракатланган 7та автомобил тўқнашган. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 7та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

«Ганга» автомобиль кўпригида содир бўлган тўқнашуви ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди», дейилади бошқарма ахборот хизмати хабарида.

Унга кўра, 2 июнь куни соат 19:00ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги «Ганга» автомобиль кўпригида аниқланмаган «Cobalt» автомобили кескин тўхтагани сабабли 7 та бир йўналишда ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар.

Бунда, қуйидаги автомобиль транспортлари ЙТҲда иштирок этгани маълум бўлди:

  1. 38 ёшли О. Н. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
  2. 28 ёшли А. М. Бошқарган Spark автомобили;
  3. 24 ёшли Ш. бошқарувидаги Nexia автомобили;
  4. 43 ёшли Туркия фуқароси Б.Т. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
  5. 34 ёшли З. М. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
  6. 25 ёшли С. Э. бошқарган Toyota автомобили;
  7. 29 ёшли С.Т. бошқарган Malibu автомобили.

Маълум қилинишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Мавзуга оид