Жамият | 16:37 / 04.06.2020
3263
3 дақиқада ўқилади

Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси вилоятда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Фото: Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020 йилнинг январь-май ойларида 28 мингга яқини, яъни 56 фоиз ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган.

Улардан 7 900 нафари 1-сектор ҳиссасига, 7 041 – 2-секторга, 7 017 – 3-секторга, 5 857 – 4-секторга тўғри келади.

Ишсиз ёшлар қуйидаги соҳаларга жалб этилди:

Тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш - 5 405 нафар ёш йигит-қизлар. Улардан 982 нафари тадбиркорликка йўналтирилиб, 38 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

1693 нафари – текстиль корхоналарида, 1516 нафари - хусусий секторда (МЧЖ, ЯТТ ташкил этилди), 1214 нафари – бошқа меҳнат турлари, яъни нонвойлик, чилангарлик, сартарошлик, косибчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, вилоятдаги 963 нафар ишсиз ёшлар – қурилиш соҳасига, 5173 нафари – турли давлат ташкилот ва корхоналарига ҳамда 4 307 нафари – жамоатчилик асосида турли ишларга жалб этилган.

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда «Ҳар бир ёшга – бир гектар» дастури ҳам муҳим ўринга эга.

Хусусан, вилоятнинг 11 854 нафар ёшлари қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилиб, 2 643 нафарига 10-30 сотихдан ер ажратиб берилди, жами 1 128 гектар. Шулардан 522 гектари адир ва текисликлардан, 606 гектари эса боғлар орасидан.

Ушбу ажратилган ер майдонларининг 72 гектарига - картошка, 172 гектарига - сабзавот, 189 гектарига - полиз, 103 гектарига - дуккакли, 345 гектарига – мевали дарахтлар, 195 гектарига – тут ва узум, 52 гектарига - мойли экинлар экилди.

Пандемия сабабли хориждан қайтиб келган ёшларни ҳам иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58 316 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 7 902 киши қайтиб келган. Шулардан 4 699 нафари ўтган давр мобайнида ишга жойлаштирилди. Хусусан, 1 100 нафари – қишлоқ  хўжалиги соҳасига, 380 нафари – хизмат кўрсатиш соҳасига, 219 нафари – жамоатчилик ишларига ва 3 000 нафари – қурилиш соҳасига жалб этилган.

Бу борадаги ишлар Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган манзилли режалар асосида изчил давом эттирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид