Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Финляндия экологик лойиҳаларни амалга оширади
«Яшил технологиялар» соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
2020 йил 5 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Финляндиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Ҳелсинки шаҳрида) Мария Элина Лиивала билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбатдошлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати юзасидан фикр алмашди.
Халқаро ташкилотлар ва Ўзбекистон-ЕИ мулоқоти доирасидаги муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси қабул қилиниши ижобий баҳоланди ва Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш муҳимлиги таъкидланди.
Суҳбат чоғида «яшил технологиялар» соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон-Финляндия экологик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокарада бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:02 / 21.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди
14:45 / 01.01.2026