Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қуруқ ваъдалар бериш вақти ўтди» – Президент амалдорларни уйғоқликка чақирди
Президент Фарғонада бўлиб ўтган йиғилишда камбағалликни қисқартириш, одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш бўйича гапириб, барча амалдорларни уйғоқликка чақирган, барча раҳбарлар ҳам янги замонга мослаша олмаётгани афсус билан қайд этилган.
«Қуруқ ваъдалар бериш вақти ўтди. Одамларни рози қилишимиз керак.
Камбағалликка қарши курашиш, камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси қаттиқ назорат қилинади. Бу масала бўйича барча амалдорлардан ҳисоб сўрайман», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Фарғонада тадбиркорлар бош ислоҳотчи сифатида кўрилиши, ислоҳотлар тадбиркорлар орқали олиб борилиши маълум қилинган.
«Тадбиркорларни қўллаб-қувватламаганларни хиёнатчи деб ҳисоблайман», деган президент.
Шунингдек, давлат раҳбари қонунлар, қарорлар ва президент фармонлари ижроси парламент, ОАВ ҳама жамоатчилик назоратида бўлиши таъминланиши лозимлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026