Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: «Яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади
8 июндан «яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади.
Бугун, 8 июндан «яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Жомеларда эрта тонгдан келган намозхонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бомдод намозини адо этдилар. Шу билан «яшил» ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда ибодатлар бошланди.
«Халқимиз бошга тушган синовларни «Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир», деган ояти каримага амал қилиб, чиройли сабр ила енгиб ўтмоқда. Чиндан ҳам, ҳар қадай қийинчилик ортида енгиллик борлигини аҳолимиз ўз фаолиятини қайтадан бошлаётган жомеларимиз мисолида яққол ҳис этмоқда.


Таъкидлаш керакки, «сариқ» ва «қизил» ҳудудлар «яшил» ҳудудга ўтгунга қадар бир оз сабр қиламиз, келгусида у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, инша Аллоҳ», - дейилади хабарда.
Аввалроқ, «яшил» ҳудудлардаги масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича талаблар белгиланганди.






Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
13:20 / 15.05.2026