Ўзбекистон | 08:04 / 11.06.2020
15615
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди қурилди

Ғурумсарой қишлоғидаги мазкур ҳудуд 2,2 гектар майдонда барпо этилди. 

Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби хабар бермоқда.

Туманнинг Ғурумсарой қишлоғидаги мазкур ҳудуд 2,2 гектар майдонда (карантин ҳудуди ва шифохонанинг умумий майдони 16 гектарни ташкил этади) барпо этилди. Электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди.

Қайд этилишича, бу ердаги махсус контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат бўлиб, 12 квадрат метрли алоҳида кириш қисмига ҳам эга. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, кондиционер, телевизор ва душ билан таъминланган. 

Эндиги асосий эътибор карантин ҳудуди билан ёнма-ён жойлашган 150 ўринли шифохона қурилишига қаратилган. Бу ерда муолажа хоналари, тиббиёт бўлимлари, ошхона, лаборатория ва дорихона барпо этилади. 

Мавзуга оид