01:28 / 12.06.2020
5304

Ироқ бош вазири ўзига нисбатан суиқасд тайёрлангани ҳақида маълум қилди

Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий телевидение орқали қилган мурожаатида ўзига нисбатан суиқасд тайёрлангани тўғрисида маълумот олганини айтди.

Фото: AP / Khalid Mohammed

"Мен хавфсизлик органларидан Мосулга ташрифим вақтида мени ўлдириш режалаштирилгани ҳақида ҳисобот олдим", - деди у.

Ал-Козимий чоршанба куни Мосулга ташриф билан келганди.

У буни қўрқитиш ва шантаж деб баҳолади. Ал-Козимийнинг сўзларига кўра, у "сўнгги нафасигача Ироқ учун ишлашга тайёр".

"Айрим сиёсий кучларга мен қўрқмаслигимни айтмоқчиман", - деб таъкидлади ал-Козимий.

Ироқ миллий разведкаси собиқ раҳбари Мустафо ал-Козимий шу йилнинг май ойида мамлакат бош вазири этиб тайинланганди.

Top