19:07 / 16.06.2020
2511

Амстердамда туристлар сонини чеклаш учун имзо тўпланмоқда

Агарда петиция 27 мингта имзо тўпласа, шаҳар кенгаши бу масала бўйича референдум ўтказишига тўғри келади.

Фото Henk Seppen / BSR Agency / Getty Images

Амстердам шаҳар кенгашини шаҳарга келадиган туристлар сонини чеклашга чақирувчи петиция 18 мингдан ортиқ имзо йиғди, деб ёзади DutchNews.nl.

Петицияда яқин беш йил давомида туристлар сонига чеклов ўрнатиш, янги меҳмонхона ва дам олиш уйлари очилишини тақиқлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, туристлар учун солиқ миқдорини кўтариш ҳам таклиф қилинган.

Агарда петиция 27 мингта имзо тўпласа, шаҳар кенгаши бу масала бўйича референдум ўтказишига тўғри келади.

Шу билан бирга, Нидерландияга туристлар секинлик билан қайтмоқда ва ҳукумат Буюк Британия ва Швециядан ташқари Европанинг бошқа мамлакатларидан меҳмонларни кутаётганлигини маълум қилди. Аммо бунинг учун хорижликлар аввалдан меҳмонхонани брон қилиши ва ижтимоий масофа сақлаш тартибига риоя қилишлари лозим. ЕИга аъзо бўлмаган мамлакатлар фуқароларига ҳозирча Нидерландияга киришга рухсат берилмаган.

Top