21:19 / 16.06.2020
3380

АҚШ авиакомпаниялари ниқобсиз йўловчиларни самолётга олмайдиган бўлди 

АҚШ авиакомпаниялари хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар парвоз вақтида ниқоб тақишлари шарт бўлади. Агар ушбу талаб бажарилмаса, авиакомпания қоидабузарни самолётга олмасликка ҳаққи бўлади.

Таъкидланишича, ушбу қарорни АҚШнинг Alaska Airlines, American Airlines, Delta Air Lines, Hawaiian Airlines, JetBlue Airways, Southwest Airlines ва United Airlines каби йирик авиакомпанияларини бирлаштирувчи Airlines for America қабул қилган.
  
“Ҳар бир авиакомпания юзни ёпиш сиёсатига амал қилмайдиган йўловчиларга нисбатан кўриладиган чораларни ўзи белгилайди. Бундай йўловчилар ҳаттоки авиакомпания самолётида учиш парвозидан маҳрум этилиши мумкин”, деб айтилган хабарда.

Таъкидланишича, ушбу тақиқлов ҳукумат томонидан коронавирус тарқалишига қарши қабул қилинган чекловлар амал қилиши якунлангунгача сақланиб қолади.

Top