Сума Чакрабарти ЕТТБ президенти сифатидаги 8 йиллик фаолиятига якун ясайди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти 2 июль куни ўз ваколатларини топширади. Бу ҳақда у Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.
61 ёшли ҳиндистонлик инглиз функционери 2012 йил 18 майида ЕТТБ президенти этиб сайланган, 4 йиллик мандати якунида – 2016 йил майида лавозимига қайта сайланган эди.
2 июлдан бошлаб банкка биринчи вице-президент Юрген Ригтеринк вақтинча раҳбарлик қилади. Муассаса президентлиги учун сайлов кузда бўлиб ўтади, акционерлар йиғилиши санаси кейинроқ маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕТТБ ҳамкорлиги тикланиб, биргаликдаги лойиҳалар портфели қарийб 1,2 млрд долларга етган. Андижон шаҳрида офисини очган халқаро молия муассасаси Урганч шаҳрида ҳам ваколатхонасини ишга тушириши кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон томони ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг 2023 йилдаги мажлисини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилган.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
12:06 / 18.11.2024
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин
07:53 / 30.08.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун маблағ ажратади
18:48 / 24.05.2024