Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилади
Кредит линияси маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади.
Президентнинг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Қарорда кўрсатилишича, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратилади.
Ҳужжатда белгиланишича:
кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан З йиллик имтиёзли даври билан фоиз ставкаси Ўзбекисгон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади;
тижорат банклари томонидан кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;
мазкур қарорда назарда тутилган кредит линияси маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади;
Ўзбекистон президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари учун “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Мавзуга оид
11:27 / 10.06.2026
Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026