Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» Тимо Вернер трансферини эълон қилди
«Челси» клуби Германиянинг «Лейпциг» клуби ҳужумчиси Тимо Вернернинг трансферини расман эълон қилди.
Фото: AP
Германиялик 24 ёшли футболчи лондонликлар билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Тимо янги жамоасига Германия Бундеслигаси баҳслари якунлангач, июль ойида келиб қўшилади.
Олдинроқ, Вернернинг трансфери «Челси» клубига 53 миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилганди. Немис ҳужумчиси Англияда ҳафтасига 170 минг фунт миқдорида маош олади.
Маълумот учун, Тимо 2016 йилдан буён «РБ Лейпциг» сафида тўп суриб келмоқда. Форвард Бундеслига жорий мавсумида 32 ўйинда майдонга тушиб, 26та голга муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
13:00 / 01.12.2025
«Реал» пешқадамликни бой берди, «Арсенал» ҳам очко йўқотди. Кун ўйинлари
16:06 / 29.11.2025
Лондонда дерби, Италияда пешқадамлар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси
13:13 / 26.11.2025
«Сити» ютқазди, «Челси» «Барса»ни аямади. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:29 / 28.09.2025