Жаҳон | 22:04 / 18.06.2020
6576
1 дақиқада ўқилади

Греция чегарасида сайёҳларнинг бир неча километрлик навбати юзага келди

Европада карантин чекловлари юмшатилгач, одамлар оммавий равишда ҳордиқ чиқаргани жўнамоқдалар ва чегараларда катта навбатларни юзага келтирмоқдалар.

Жумладан, 15 июнда Грецияда сайёҳлик мавсуми очилгани эълон қилингач, Болгария билан чегарада Грецияга дам олгани бормоқчи бўлган сайёҳларнинг бир неча километрлик навбати юзага келган. Бу сайёҳлар асосан Болгария, Руминия ва Сербия фуқароларидир.

Хусусан, Болгариянинг Кулата назорат-ўтказиш пунктида Грецияга ўтмоқчи бўлган енгил автомобиллардан иборат 10 км.лик, юк машиналаридан иборат 15 км.лик навбат юзага келган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид