Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий ходимларга қўйиладиган малакавий талаблар белгиланди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг қўшма қарори билан Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи зарур касбий малакага эга бўлган шахс ижтимоий ходим ҳисобланади, деб ёзмоқда Norma.
Ижтимоий ходимлар давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам жараёнини бошқарадилар, турмуш шароитини мажмуавий баҳолайдилар, кўрсатиладиган хизматлар мониторингини амалга оширадилар.
Ҳужжат билан уч турдаги лавозимдаги ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари белгиланган:
барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий ёрдам беришнинг оптимал шаклларини аниқлайди, ҳуқуқий, профилактик, қўллаб-қувватловчи, реабилитацион ва терапевтик хусусиятга эга психоижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали шахсларга оғир турмуш шароитидан чиқишга кўмаклашади ва ҳ.к.;
оила, болалар ва ёшлар билан ижтимоий хизмат олиб борувчи ижтимоий ходим етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, психожисмоний ривожланишида нуқсони ёки ногиронлиги бўлган болаларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш ва ижтимоий ҳимоя муассасаларини битирувчи ҳамда мустақил ҳаётга қадам қўювчи болаларда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради ва ҳ.к.;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг ассистенти комплекс ижтимоий-маиший хизмат кўрсатади, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилади ва уйга етказиб беради, таом тайёрлашда, шахсий гигиенага амал қилишда ёрдам беради, турар жойларни йиғиштиради ва ҳ.к.
Лавозимлар тоифаси: олий, биринчи, иккинчи, тоифасиз бўлишига қараб малакавий талаблар (маълумот даражаси, иш стажи ва ҳ.к.) белгиланган.
Ҳужжат 10.06.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
18:46 / 17.04.2026
Вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчининг қонуний вакили институти жорий этилади
18:30 / 17.04.2026
Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилади
08:32 / 17.03.2026