«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун маъқулланди
Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 502та браконьерлик ҳолати аниқланган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 520тани ташкил қилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Шавкатжон Абдураззоқов маълот берди.
Сенатнинг 5-ялпи мажлисида «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
Муҳокамалар давомида Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Шавкатжон Абдураззоқов овчилик ва балиқчиликдаги ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг сабаблари тўғрисидаги саволга жавоб берди.
«2018-2019 йиллар ва жорий йилнинг 5 ойи давомида браконьерлик ҳолатлари кўп аниқланди. Буни асосан давлат экологик назоратининг кучайтирилиши билан боғлиқ ҳодиса деб баҳоласа бўлади. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 502та ҳолат аниқланган бўлса, ўтган йилга нисбатан камайишига эришилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 520тани ташкил этган», дея Шавкатжон Абдураззоқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қўмита раиси ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари ҳақида гапирди.
«Ўтган йилнинг ўзида «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 10та моддасига ўзгартиришлар киритилиб, жарима миқдорлари оширилди. Ўтган йилга нисбатан овчилик, браконьерлик ҳолатлари ўсиши аниқланмаган бўлсада, лекин унга солинган жарималар миқдори 5 бараварга оширилди. Жорий йилнинг май, июнь ойлари «Браконьерликка қарши кураш ойлари» деб эълон қилиниб, қўмита ва ҳамкор ташкилотлар томонидан бундай ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўриляпти», деди Шавкатжон Абдураззоқов.
«Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

12:58 / 26.06.2025
Сенат ядровий зарар учун жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилишни маъқуллади

11:56 / 12.06.2025
Айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинади

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

13:44 / 30.05.2025