Жамият | 11:20 / 20.06.2020
4264
2 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур ва Олмазор туманидаги айрим манзилларда совуқ сув ўчирилади

Манзилларга махсус автомашиналарда ичимлик суви етказиб берилади. 

Фото: Shutterstock

Жорий йилнинг 22 июн куни соат 22:00 дан 23 июн куни соат 23:59 га қадар Беруний кўчасида Д-800 мм бўлган тоза ичимлик суви қувурини  таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бу Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани сув тармоқларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида амалга оширилади.
 
Қайд этилишича, шу муносабат билан айрим манзилларда совуқ сув таъминоти ўчирилиши ва сув босими пасайиши кузатилади. 

Олмазор тумани бўйича:

- Б-1 даҳаси;
- Б-3 даҳаси;
- Нурафшон кўчаси;
- Қорасарой кўчаси;
- Эски Қорасарой кўчаси;
- Сағбон 1,2-тор  кўчалар;
- Б.Зокиров кўчаси;
- Фаробий кўчаси; 
- Озод кўчаси;
- Жанон кўчаси;
- Лангар кўчаси;
- Зарқайнар ва Зарқайнар тор кўчалари;  
-  А.Қодирий кўчаси.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

- Марказ-26 мавзеси;
- Марказ-27 мавзеси;
- Марказ-28 мавзеси;
- "Илғор" МФЙ;
- "Тинчлик" МФЙ;
- Беруний кўчаси;
-Тинчлик кўчаси ва Тинчлик тор кўчалари;
- "Сархумдон" МФЙ;
- "Чақар" МФЙ;
- "Гулбозор" МФЙ;
- Зафаробод МФЙ;
- "Бўстон" МФЙ ; 
- Ҳувайдо МФЙ:

Сув таъминотидан узилган фуқаролар 1054 қисқа рақамига ёки  712526054, 712525578 рақамларига  мурожаат қилишлари мумкин. Қайд этилган манзилларга махсус автомашиналарда ичимлик суви етказиб берилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид