09:40 / 22.06.2020
13041

Хитойда 7 бола чўкаётган дўстини қутқариш вақтида ҳалок бўлди

Хитойда 7 ўқувчи дарёга тушиб кетган дўстини қутқаришга уриниш вақтида ҳалок бўлди. 

Фото: pixabay.com

Воқеа Фуцзян дарёсидаги тўғонда юз берган. Барча 8 бола бедарак йўқолган деб эълон қилинган. Уларни қидиришда 200 дан кўпроқ одам иштирок этган. Кейинроқ болаларнинг жасади топилган

Дастлабки терговга кўра, барча болалар бир мактабда ўқишган ва яқин орада яшашган.
 
Улар якшанба куни тўғон олдига ўйнашга боришган. Бироқ бир бола эҳтиётсизлик туфайли дарёга тушиб кетган. Қолган 7 бола ҳам уни қутқаришга уриниб чўкиб кетган.

Top