Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлдаги қўшма корхонада йирик ёнғин содир бўлди
25 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Қирсадоқ» МФЙ, Тошкент шоҳкўчасида жойлашган Global Comsco Daewoo МЧЖ қоғоз ишлаб чиқариш Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилишича, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 36та ёнғин-қутқарув гуруҳи тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб борган.
Дастлабки маълумотларга кўра, корхона ичидаги 5000 кв.м майдонда ёнғин келиб чиққан. Айни вақтда аланга ўраб олиниб, вазият тўлиқ назоратга олинган.
Шунингдек, ёнғинни бартараф этиш учун ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ФВБ бошлиқлари, туман ҳокимлиги етиб борган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ўт ўчириш ишлари давом этмоқда.