Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. «Челси» «Манчестер Сити»ни мағлуб этди - «Ливерпуль» Англия чемпиони!
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигаси 31-турида «Челси» «Манчестер Сити»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, «Ливерпул»нинг ушбу турдаёқ чемпион бўлишини таъминлади.
Учрашувнинг 36-дақиқасида Менди ва Гундўғаннинг қўпол хатосидан кейин Пулишич майдон марказидан катта тезликда дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очди – 1:0.
55-дақиқада эса Кейин де Брюйне жарима зарбасини аъло даражада амалга ошириб, Аррисабалагани ҳам томошабинга айлантирди – 1:1.
78-дақиқада эса Лондон клубининг навбатдаги хавфли ҳужуми ўйиннинг кульминацион воқеасига айланди. Бош ҳакам VAR ёрдамида Фернандиньонинг дарвозага кираётган тўпни қўли билан қайтариб юборганлигини билгач, «Сити» дарвозаси томон пенальти белгиланди, бразилиялик футболчи эса майдондан четлатилди. Тўпга яқинлашган Виллиан зарбада адашмади – 2:1.
Ушбу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармади. Натижада «Челси» муҳим ғалаба билан 4-ўриндаги ўрнини мустаҳкамлаш билан бирга, «Ливерпул»нинг муддатдан аввал – чемпионат якунланишига 7 тур қолганида расман Англия чемпионига айланишига ёрдам бериб юборди. Сабаби «Сити» кейинги турларда максимал очко тўплаган тақдирида ҳам 86 очкоси бор Юрген Клопп жамоасига ета олмайди.
АПЛ. 31-тур. 25 июнь
Челси – Манчестер Сити 2:1
Голлар: 1:0 – 36 Пулишич, 1:1 – 55 де Брюйне, 2:1 – 78, пенальти Виллиан.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен, Канте, Баркли (Ковачич, 73), Пулишич (Гилмор, 90), Маунт (Педро, 90), Виллиан, Жиру (Абраҳам, 62).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Лапорт (Отаменди, 74), Менди (Зинченко, 59), Бернарду Силва (Габриэл Жезус, 55), Гундўған, Стерлинг, Родри Эрнандес (Сильва, 55), Марез, де Брюйне, Фернандиньо.
Четлатиш: Фернандиньо (78).

Мавзуга оид
12:15
«Сити» дербида таслим этилди, мухлислар Винини йиғлатишди
11:43 / 14.01.2026
«Сити» Лига кубоги финалига яқинлашди
14:28 / 09.01.2026
Телевидениедан мураббийликка ўтган, Рунига ёрдамчилик қилган – «Челси»даги янги «ноунейм» ҳақида
12:00 / 08.01.2026