Жаҳон | 16:45 / 29.06.2020
13220
1 дақиқада ўқилади

Эрон Интерполдан Сулаймонийнинг ўлими учун Трампни қўлга олишни талаб қилди

Теҳрон прокурори Али Меҳрнинг сўзларига кўра, Қосим Сулаймонийни ўлдиришга тайёргарлик кўришда иштирок этган ва бу масала билан шуғулланган 36 киши аниқланди. Улар орасида АҚШ ва бошқа давлатларнинг сиёсий ва ҳарбий арбоблари бор.

Фото: EPA-EFE/Doug Mills

Эрон суд ҳокимияти Интерполдан Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШ президенти Дональд Трампни халқаро қидирувга беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

"Қосим Сулаймонийни ўлдиришга тайёргарлик кўришда иштирок этган ва бу масала билан шуғулланган 36 киши аниқланди. Улар орасида АҚШ ва бошқа давлатларнинг сиёсий ва ҳарбий арбоблари бор", - дея Теҳрон прокурори Али Меҳрдан иқтибос келтирмоқда агентлик.

Унинг сўзларига кўра, суд органлари уларни жавобгарликка тортиш ҳамда Интерпол орқали қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Али Меҳрнинг қўшимча қилишича, бу шахслар "қотиллик" ва "терроризм"да айбланмоқда, "Рўйхат бошида АҚШ президенти Дональд Трамп турибди".

Эслатиб ўтамиз, Қосим Сулаймоний 2020 йилнинг 3 январь куни Ироқ пойтахти Бағдодда АҚШ ҳарбийлари ўтказган операция натижасида ўлдирилганди.

Мавзуга оид