Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Жанубий Корея Ўзбекистонга 5 миллион доллар ажратади
Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун 5 миллион доллар миқдорида «кенг қамровли шошилинч ёрдам» кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Kun.uz’га хабар берди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида ушбу дастурни имкон қадар тезроқ амалга ошириш учун ўзаро англашув меморандуми имзолаш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа доирасида тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, профессионал ходимлар малакасини ошириш, COVID-19 ҳақида маълумот берадиган мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш каби коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш билан боғлиқ барча соҳаларда турли тадбирлар ўтказилади.
Икки мамлакат ўртасидаги махсус стратегик шериклик доирасида Корея Республикаси Ўзбекистонга COVID-19 инқирозини биргаликда енгиб ўтиш мақсадида бундай ёрдам тақдим этмоқда. Ушбу лойиҳа фақат кам сонли мамлакатлар учун таклиф қилинган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026