Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада президент сайловларининг биринчи босқичида ғолиб аниқланмади
Польшанинг амалдаги президенти Анжей Дуда ва мухолифат номзоди Рафал Тшасковский президент сайловларининг иккинчи босқичига ўтишди. Бундан Ipsos ўтказган экзит-полл маълумотлари дарак бермоқда.
Сўровномага кўра, 28 июнда ўтган сайловларда Дуда биринчи босқичда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиздан кўпроқ овозни тўплай олмаган. У учун 41,8 фоиз, унинг рақиби Тшасковскийга 30,4 фоиз сайловчилар овоз берган.
Сайловларда 11 номзод иштирок этган. Уларда иштирок этиш даражаси 62,9 фоизни ташкил қилган.
Сайловларнинг 2-босқичи 12 июлда бўлиб ўтади.
Польша давлат сайлов комиссияси расмий натижаларни 1 июлгача эълон қилишни режалаштирган.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
15:14 / 01.05.2025