Жаҳон | 20:25 / 02.07.2020
12450
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев коронавирусдан соғайди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг 2 июлда коронавирусга топширган таҳлили манфий натижа кўрсатган.

Фото: Twitter / Айдос Укибай

Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.

Назарбоев коронавирусга чалингани 18 июнда маълум бўлганди.

“Менда яхши янгиликлар бор. Элбасининг коронавирусга бугун топширган таҳлили манфий натижа кўрсатди. Шифокорлар тавсияларига кўра, Нурсултон Назарбоев ўзини яккалаш режимига амал қилишни, масофадан ишлашни ва очиқ ҳавода сайрларга вақт ажратишни давом эттиради”, деб маълум қилган Укибай Twitter’да.

Укибай, шунингдек, Назарбоевнинг сайр қилиб юрган суратини илова қилган.  

Мавзуга оид