Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ бутун дунё бўйлаб рекорд даражада суткалик касалланишни қайд қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 4 июлда бутун дунё бўйлаб рекорд сонда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони сўнгги суткада 212326 нафарга кўпайган. Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда қайд этилган.
Суткалик касалланишлар бўйича аввалги антирекорд 28 июнда қайд этилганди ва ўшанда касалланганлар сони 189 мингдан кўпроқни ташкил этган.
Коронавирусдан ўлимлар сони кунига 5 минг атрофида сақланиб қолмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 11,3 млндан, ундан вафот этганлар сони 533 мингдан ошиб кетди. Шу билан бирга, 6,4 млндан кўпроқ киши коронавирусдан фориғ бўлган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026