Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқариш билан таҳдид қилди
Қозоғистон президенти мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият икки ҳафта ичида яхшиланишига умид билдирди.
Агарда амалдаги икки ҳафталик карантин Қозоғистондаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни яхшиламаса, ҳукумат истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида айтди, деб хабар бермоқда Vlast.kz.
«Икки ҳафтадан сўнг вазият яхшиланади деб умид қиламан. Агар бундай бўлмаса, ҳозирги таркибдаги ҳукумат фаолияти савол остида қолади», - деди Тўқаев.
Қозоғистонда икки ҳафталик карантин 19 июлда ниҳоясига етади.
Аввалроқ Тўқаев мамлакатдаги вазият қалтис эканлигини айтиб, амалдорларни таътил ва дам олишни унутишга чақирганди.
Мавзуга оид
11:36 / 16.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали мулоқот қилди
18:44 / 11.02.2026
Қозоғистонда янги Конституция бўйича референдум санаси белгиланди
21:44 / 28.01.2026
Тўқаев қўшни давлатдан Қозоғистон орқали $14 млрд хорижга ўтказилганини айтди
17:52 / 20.01.2026