Facebook сиёсий рекламаларга чеклов қўйишни режалаштирмоқда
Facebook компанияси ўзининг ижтимоий тармоқларида 3 ноябрда Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан аввал сиёсий рекламаларга чеклов қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg News компания режалари билан таниш манбаларига таянган ҳолда хабар қилди.
Ҳозирча, бу чеклов қандай кўринишда бўлиши муҳокама қилинмоқда ва якуний тўхтамга келинмаган, дейилади хабарда.
Facebook расмий вакили эса, бу хабарни изоҳламаган.
Ижтимоий медиа компанияси сиёсатчиларнинг рекламалари ва нутқларини фактчекинг қилмасдан, яъни текширмасдан эълон қилиши боис танқидга учраган эди. Ўтган йили унга қараганда кичикроқ ҳажмдаги Twitter Inc компанияси ўз тармоғида сиёсий мавзулардаги рекламаларни чеклашга қарор қилганди.
Мавзуга оид
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024
Meta компанияси Трампнинг инаугурациясига 1 млн доллар хайрия қилди
17:10 / 28.11.2024
Марк Цукерберг Трамп билан унинг Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашди
19:42 / 22.10.2024