Ўзбекистон | 17:50 / 11.07.2020
33883
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қандли диабет билан оғриб келган аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкентда қандли диабет билан оғриб келган бемор коронавирусга чалиниб вафот этди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабар қилинишича, 66 ёшли аёл М.Р. шу йилнинг 1 июлидан шаҳар 1-сон клиник шифохонасида даволаниб келган. Унга COVID-19 оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, бемор 12 йилдан буён қандли диабетдан даволаниб келган. Унда юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, аёлнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги ўлим ҳолати ҳам Тошкентда қайд этилган, Миробод туманида яшаб келган ва 9 июль куни касалхонага ётқизилган 50 ёшли аёл вафот этгани хабар қилинган энди. Ушбу беморда ҳам қатор касалликлар сирасида илк аниқланган қандли диабет ҳам бўлгани айтилганди.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 56 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 32 киши пойтахтда ҳаётдан кўз юмди.

Мавзуга оид