Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Orlando» ва юк машинаси тўқнашди. Қурбонлар ва жабрланганлар бор
Қарши–Самарқанд автомагистралининг Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳудудида мудҳиш автоҳалокат содир бўлди.
Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, шу йил 12 июль куни соат 01:00 атрофида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига автоҳалокат натижасида жиддий жароҳатланган 6 нафар беморни олиб келишган.
Маълум бўлишича, Қарши-Самарқанд трассасининг Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида «Orlando» ва «КамАЗ» автомашиналари тўқнашиши натижасида икки киши воқеа жойининг ўзида вафот этган, 6 киши турли даражада жароҳат олгани сабабли шифохонага келтирилган.
Беморларнинг беш нафари Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан, бир нафари Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан. Уларнинг икки нафари аёл киши, уч нафари вояга етмаган шахслардир. Уларнинг тўрт нафарининг аҳволи оғир, икки нафари ўрта оғир даражада.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг воқеа юзасидан маълум қилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси йўл белгилари ва светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик оқибатида содир бўлган.
«2020 йилнинг 12 июль куни соат 00:20ларда 4Р87 автомобиль йўлининг 47-километрида, Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи ҳайдовчи ишончнома орқали «Orlando» русумли транспорт воситасини иккинчи даражали йўлдан бошқариб келаётиб, 2.4. — «Йўл беринг» йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмасдан, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган юк автомашинаси йўлига чиқиб кетиб тўқнашув содир этган.
Натижада, «Orlando» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва автомобиль йўловчиси воқеа жойида вафот этган», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026