Жаҳон | 10:31 / 18.07.2020
4197
2 дақиқада ўқилади

Сурияда парламент сайловларига бир кун қолганида сокинлик куни эълон қилинди

Фото: SANA

Сурия Олий суд қўмитаси (Марказий сайлов комиссияси) раиси Самир Замрайк мамлакатнинг бир палатали парламенти – Халқ кенгаши учун умуммиллий сайловларга бир кун қолганида сокинлик кунини эълон қилди. “07:00 дан депутатликка номзодларнинг ҳар қандай ташвиқоти ва уларнинг ОАВда сайловолди чиқишлари тўхтатилади”, - дея МСК раисининг сўзларини келтирмоқда SANA. Унинг қайд этишича, сайлов қонунчилигининг 58-моддасига мувофиқ, овоз беришдан 24 соат аввал “номзодлар ёки уларнинг ишончли вакиллари томонидан нашр қилинган мурожаатларни тарқатишга ҳам рухсат берилмайди”. 

Мамлакатда ташкил этилган 7 313та сайлов участкасида овоз бериш 19 июл куни эрталаб 8-00да бошланади ва 20-00да якунланади. Мамлакатнинг 18,7 млн фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, мамлакатдан ноқонуний йўл билан чиқиб кетган қочқинлар сайловларда иштирок эта олмайди. 

Хабар қилинишича, 2016 йилги сайловларда ғалаба қозонган “Миллий бирлик” блоки бу сафар ҳам фаворит ҳисобланади. Унинг номзодлар рўйхатидан ҳукмрон БААС партиясининг 166 аъзоси ва у билан иттифоқчи бўлган Прогрессив миллий фронтнинг 17 аъзоси жой олган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид