Ўзбекистон | 00:40 / 20.07.2020
74916
2 дақиқада ўқилади

Беморлар ва мурдалар бир палатада: бу қаерда бўлган?

Ижтимоий тармоқларда шифохонанинг катта эҳтимол билан реанимация бўлими тасвирланган лавҳа тарқалди. Унда оғир аҳволдаги беморлар билан бирга юзи ўраб ёпилганига қараганда жони узилганини тахмин қилиш мумкин бўлган одамлар ҳам каравотда ётқизиб қўйилган. 

Палатадаги беморлар ёнида гаплашаётган ҳамширалар ёппасига бўшаш режасини маслаҳат қилаётганларини эшитиш мумкин. Йўлакдаги тиббиёт ходими эса стулда ўтирганича суҳбатга аралашмайди. Айрим беморлар оҳ-воҳи эшитилаётган палатада умумий ҳисобда 12 нафар оғир аҳволдаги касал жойлаштирилган ва уларнинг икки нафарининг бутун вужуди мато билан ўраб ташланган.

Kun.uz Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди ва вазиятга қуйидагича изоҳ олди:

– Айни бу ҳолат қайси шифохонада содир бўлгани суриштириляпти. Ҳозирча аниқ маълумот беришга эрта. Фақат бир нарсани айтишим мумкин – агар икки нафар бемор чиндан ҳам вафот этган бўлса, тиббиёт ходимлари уларни зудлик билан олиб чиқиш чораларини кўрмай, ўз ишларига совуққонлик билан қараганлар. Лекин юқорида айтганимдай, вазиятни тўлиқ ўрганмай туриб баҳо бера олмаймиз. Албатта суриштирувлар натижасига кўра қўшимча маълумот берамиз.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид