Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси хавфсиз деб топилди
Буюк Британиянинг Оксфорд университети томонидан коронавирусга қарши ишлаб чиқилган вакцина хавфсиз деб топилди.
Олимлар бу ҳақдаги тадқиқот натижаларини The Lancet тиббиёт журналида эълон қилишди.
Учинчи босқич синовлари апрель – май ойлари давомида 5та шифохонада ўтказилди. Унда 18-55 ёш оралиғидаги коронавирус билан хасталанмаган 1077 кўнгилли иштирок этди.
- Иммунитет тизимида патогенларни аниқлаш ва уларга ҳужум қилишнинг 2та усули бор – антитана реакцияси ва Т-ҳужайралар. Бу вакцина ҳар иккаласини ҳам фаоллаштиришга қодир. Шу туфайли вакцина одам вужудига тушган вирусга ва зарарланган ҳужайраларга ҳужум қилади», - деди университет професоори Эндрю Поллард.
Вакцинанинг «бир неча фронтда» амал қилиш хусусияти туфайли олимлар унинг узоқ вақт ҳимоя қилишини тахмин этишмоқда.
Вакцинанинг салбий асоратлари ҳам бор - бош оғриғи, ҳароратнинг кўтарилиши, мушаклардаги оғриқ. Аммо бу асоратлар вакцина қўлланишида табиий ҳол деб ҳисобланади.
Буюк Британия вакцинасининг самарадорлиги синовлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026