Жамият | 11:38 / 21.07.2020
6115
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 70 000 000 сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

39 ёшли Г.Х. (аёл) Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У 2020 йилинг 30 июнь кунидан 13 июльгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс уйига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб,  умумий қиймати 70.000.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган турли хил заргарлик буюмлари ва 1 дона “Lenovо” русумли ноутбукни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 25 ёшли М.Р. содир этганлиги аниқланиб, ундан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид