Жаҳон | 15:02 / 25.07.2020
4939
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда COVID-19 қурбонлари хотирасига миллий мотам куни эълон қилинади

Қирғизистонда 30 июлда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига миллий мотам куни эълон қилинади, деб маълум қилди мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков.

Фото: Акылбек Батырбеков

"Ўттизинчи июль бутун мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилинади. Бу бўйича тегишли фармон чиқарилади", - деди у "Биринчи радио" радиостанциясига берган интервьюсида.

 Жээнбеков "қийинчиликлар ва ҳар бир қирғизистонликнинг тўлдириб бўлмас йўқотиши унинг юрагида акс-садо бераётгани"ни таъкидлади.

 "Яқинлари ҳалок бўлган ватандошларимизнинг оилаларига яна бир бор чуқур таъзиямни билдираман", - деди Қирғизистон президенти.

 Маълумотларга кўра, Қирғизистонда COVID-19га чалинганлар сони 32,1 мингдан ошган, 1249 киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид