Жаҳон | 15:27 / 29.07.2020
4955
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ Вьетнамда коронавируснинг янада хавфли тури пайдо бўлганини рад этди

Фото: Nguyen Huy Kham / Reuters

Вьетнамнинг Дананг шаҳрида авж олган коронавирус бошқа мамлакатлардаги вирусларга ўхшаш. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Вьетнамдаги вакили Кидун Парк маълум қилди.

Данангда қайд этилган SARS-CoV-2 вируси ўта юқумли эканлиги ҳақидаги хабарларни изоҳлар экан, у хавотирланишга асос йўқлигини айтди.

«Вируснинг юқумлилиги ва у келтириб чиқарган касалликнинг оғирлик даражаси ўзгармаган», — деди Парк.

27 июль куни Вьетнам соғлиқни сақлаш вазири Нгуен Тхань Лонг Данангда юқори даражада юқумли бўлган вирус аниқланганини маълум қилганди. Шаҳар ўша куниёқ карантин учун ёпилган.

Вьетнам соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда 446 киши COVID-19га чалинган.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид