13:44 / 01.08.2020
14893

АҚШ суди Жохар Царнаевга ўлим ҳукмини бекор қилди

АҚШ Федерал апелляция суди Бостон марафонида юз берган террорчилик акти иштирокчиси Жохар Царнаевга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ҳукмини бекор қилди.

Фото: Zuma/ТАСС

Бу унинг умуман қатл этилмаслигини англатмайди: суд маҳкумга жазони тайинлаш мақсадида янги маҳкама ўтказиш лозимлиги ҳақида қарор чиқарди. Шундай қилиб, прокуратура лозим топса, Царнаевни яна ўлим жазосига маҳкум қилишни сўраши мумкин.

Жохар Царнаев 2013 йилда Бостон марафонидаги портлашга тайёргарлик кўриш ва уни амалга оширишда иштирок этган ва 2015 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.

Ака-ука Жохар ва Тамерлан Царнаевлар 2013 йил 15 апрель куни Бостон марафонида террорчилик актини содир этганликда айбдор деб топилишган эди. Террорчилик акти натижасида 3 инсон ҳалок бўлди, 260дан ортиғи жароҳат олди. Жохар Царнаев кейинчалик қўлга олинди, унинг акаси эса қўлга олиниш чоғида ўлдирилди.

Top