Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияда рақибга атайлаб йўталган футболчиларга қизил карточка кўрсатилади
Англия футбол ассоциацияси (FA) коронавирус пандемияси туфайли футболчилар майдонда ўзини тутиш тартиби бўйича ҳакамлар учун янги тавсиялар жорий этди - энди футболчилар ҳакамга ёки бошқа футболчиларга қараб қасддан йўталиши тақиқланади.
Янги мавсумдан бошлаб ҳакамлар рақиб ўйинчиси ёки ҳакамга қарата атайлаб йўталган футболчига сариқ ёки қизил карточка кўрсатиши мумкин бўлади.
Федерация бу ишни қасддан қилиш қоидабузарлик ҳисобланиши, шунчаки йўталган футболчилар жазоланмаслигини қайд этган. Шу билан бирга, футболчиларнинг голни нишонлаш пайтидаги ижтимоий масофани сақламаганликлари учун ҳакамлар жавобгар ҳисобланмайди. Қолаверса, улар майдонда тупурган футболчини жазолашмайди.
Янги ўзгаришлар Англиядаги барча мусобақалар учун, жумладан, Премьер-Лига ўйинлари учун амалда бўлади.
АПЛнинг янги мавсуми 12 сентябрь куни бошланади.
Мавзуга оид
22:18 / 01.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
16:00 / 19.02.2026
Англияда пойга бошланди. «Арсенал»га нима бўляпти?
23:09 / 06.02.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
23:06 / 09.12.2025