19:00 / 03.08.2020
38829

ЖССТ коронавирусга қарши курашда ўрнак олиш керак бўлган мамлакатни айтди  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда ҳолатлар бўлимининг техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове Вьетнамнинг коронавирус инфекциясига қарши курашдаги ҳаракатларига юқори баҳо берди ва бошқа давлатлар учун ўрнак қилиб кўрсатди.

Фото: EPA-EFE/LUONG THAI LINH

«Вьетнам пандемияга қарши курашда тезкор ва тўлиқ қамраб олувчи ҳаракатларни қилмоқда. Уларда эпидемияни жиловлашга ёрдам берувчи тизим бор. Шуни барча мамлакатларда кўришни истардик. Вьетнамда юқумли касалликларга қарши курашнинг бой тажрибаси бор», - деди Мария Ван Керкхове.

«Вьетнамнинг тиббиёт соҳасига юклама жуда кам бўлди ва у ерда ўлим даражаси ҳам жуда паст бўлди. Улар эпидемияга ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва янги ўчоқларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўришмоқда», - деди соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолатлар бўйича ЖССТ дастури раҳбари Майкл Райан.

Аввалроқ Вьетнамнинг янги коронавируснинг тарқалиш ўчоғига айланган Дананг шаҳри маъмурияти барча аҳолини (1,1 млн кишини) COVID-19 тестидан ўтказмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

31 июль куни Вьетнамда 3 ойдан бери давом этаётган коронавирус пандемияси давридаги илк ўлим ҳолати қайд этилди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top