Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ford раҳбари октябрда истеъфога чиқади
АҚШнинг Ford Motor Co. автомобилсозлик компанияси бош ижрочи директори Жим Хакетт октябрда истеъфога кетадиган бўлди. Хакетт бу лавозимни 3 йилга яқин эгаллаган.
Компания хабарида айтилишича, Хакетт 2021 йил март ойи охиригача компанияда “махсус маслаҳатчи” сифатида қолади.
Компаниянинг янги раҳбари ва президенти этиб бош операцион директор Жим Фарли тайинланди. У янги лавозимни 1 октябрдан бошлаб эгаллайди.
Фарли Ford’га Toyota’дан 2007 йилда ўтган. У, шунингдек, компания директорлар кенгаши таркибига киритилади.
Фарли компания касодга учраш ёқасида қолган 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий инқирози вақтидан кейин Ford’нинг тўртинчи раҳбари бўлади.
Мавзуга оид
18:47 / 16.06.2026
Узунлиги қарийб 6 метр — Америкадаги энг машҳур автомобил номи эълон қилинди
22:35 / 11.08.2025
Ford АҚШда арзон электромобиллар ишлаб чиқаришга 2 млрд доллар сармоя киритади
21:36 / 20.11.2024
Ford компанияси Германияда салкам 3 мингта иш ўрнини қисқартиради
21:35 / 18.11.2024