Жаҳон | 17:06 / 06.08.2020
14015
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусда Америка паспортига эга шахслар қўлга олинганини айтди

Лукашенконинг сўзларига кўра, мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришни мақсад қилган кўплаб одамлар қўлга олинган.

Фото: РИА Новости

Беларусь президенти Александр Лукашенко республикада сайлов кампанияси вақтида қўлга олинганлар орасида "Америка паспортига эга бўлган, давлат департаментида ишлайдиган америкалик аёлларга уйланган" шахслар ҳам борлигини маълум қилди.

 Лукашенконинг сўзларига кўра, мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришни мақсад қилган кўплаб одамлар қўлга олинган.

"Исм-шарифлари, манзиллари, пароллари ва борган жойлари маълум. Америкаликми, давлат департаментчисими, демократик партияга мансубми, буниси муҳиммас. Россиядаги сайловолди кампаниясида қатнашишган, яхшигина пул олишган. Бугун эса Беларусда шов-шув кўтаришмоқда. Америкаликлар уларни ҳимоя қилишни бошлайди деб ўйлайман. Бунақаси кетмайди", деди у.

Беларусда президентлик сайловлари 9 августда бўлиб ўтади. Президентликка Лукашенко билан биргаликда 5 киши даъвогарлик қилмоқда.

29 июлда Беларусда 33 нафар россиялик қўлга олингани хабар қилинганди. Улар республикада оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинмоқда.  

Мавзуга оид