Жаҳон | 13:20 / 07.08.2020
3731
1 дақиқада ўқилади

Мавританияда кема чўкиши оқибатида 40 кишидан бир кишигина омон қолди

Мавритания соҳиллари яқинида бортида ноқонуний муҳожирлар бўлган кема чўкиши оқибатида 40 кишидан бир кишигина омон қолди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси махсус вакили Венсан Кошетел маълум қилди. 

Фото: Global Look Press/Keystone Press Agency/Ritesh Shukla

“Мавританиядаги Нуадибу шаҳри яқинида навбатдаги кема чўкиши. Кема бортида 40 га яқин одам бўлган, бир киши омон қолган”, деб маълум қилган Кошетел.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатда омон қолган инсон Гвинея фуқароси ҳисобланади. 

Тахмин қилинишича, кема Европа давлатларидан бирига йўналаётган бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид