Жамият | 08:44 / 11.08.2020
6308
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда ўзаро жанжал пичоқбозлик билан тугади

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 3 август куни соат 22:00да 34 ёшли М.П. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Дўстлик кўчасида кетаётганида, таниши 29 ёшли Д.Е.ни учратиб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Д.Е. бир кун олдин бўлиб ўтган воқеа туфайли бир маротаба юз қисмига ургандан жаҳли чиқиб, уйидан олган ошхона пичоғи билан Д.Е.ни қўрқитиб қўйиш мақсадида кўрсатиб, бир маротаба силтаган пайтида, Д.Е.нинг қорин соҳасига тиқиб олиб, ҳаёт учун хавфли бўлган «оғир» тан жароҳати етказган.  

Натижада, Д.Е. олган тан жароҳати билан тиббиёт муассасага ёткизилган.  

Ҳодиса жойидан жиноят қуроли ҳисобланган 1 дона ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид