Жаҳон | 10:57 / 12.08.2020
9438
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда коронавируснинг учта янги штамми аниқланди

Жанубий Кореяда коронавируснинг учта янги штамми аниқланди. Уларнинг барчаси хориждан, жумладан Ўзбекистондан келган касалланганларда аниқланган. 

Фото:elements.envato.com

Жанубий Кореянинг касалликлар назорати ва профилактикаси марказида олимлар хориждан келганларда коронавируснинг учта янги мутация қилган шаклини аниқлашгани маълум қилинган.

Янги мутациялар Германиядаги GISAID лабораторияси маълумотлар базасида қайд қилинган вирус геномининг 80 мингга яқин кетма-кетлигидан фарқ қилади. Генетик мутациялар коронавирус сиртидаги оқсилларда топилган. Янги штаммлар Покистондан келган 2 киши ва Ўзбекистондан келган бир кишида аниқланган. 

“Уч киши мамлакатга кириш вақтида изоляцияга жойланди. Мамлакатда улар билан ҳеч ким алоқада бўлмаган”, деб маълум қилган марказ раҳбари Чон Ен Кен.

Унинг таъкидлашича, янги штаммларнинг юқумлилиги ва патогенлиги даражасини аниқлаш учун тажрибалар ўтказиш зарур. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид