Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон мадҳияси муаллифи 75 ёшида коронавирусдан вафот этди
Тожикистон Республикаси давлат мадҳияси матни муаллифи, 75 ёшли Гулназар Келди бугун шифхонада вафот этди, деб ёзмоқда Asia-plus мамлакат ССВдаги манбасига асосланиб.
«Шоирнинг аҳволи оғирлашиб қолган эди, у ўпкага сунъий нафас бериш аппаратига уланган эди, лекин врачлар қанчалик саъй-ҳаракат қилишмасин, устозни қутқариб қола олишмади», деган манба.
Аввалроқ Гулназар Келди коронавирус инфекцияси юқтирганликда гумонланиб, Душанбе шаҳридаги болалар юқумли касалликлар шифхонасига ётқизилгани, сўнгги кунларда ўпкага сунъий нафас бериш аппаратига улангани маълум қилинган эди.
Шоирнинг ўғли отасининг жаноза маросими эртага, 14 август куни бўлиб ўтишини маълум қилган.
Халқ шоири, Тожикистон мадҳияси матни муаллифи Гулназар Келди олий маънавий қадриятлар, инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллатга ва халққа садоқат куйчаси бўлган етакчи замонавий шоирлардан эди.
Тожикистон мадҳияси мусиқасини Сулаймон Юдаков 1946 йилда ёзган. Тожикистон ССР мадҳиясининг мусиқаси ўшандан буён ўзгармай келмоқда. Тожикистон мадҳиясининг янги матни 1994 йилнинг 7 сентябрида тасдиқланган эди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
09:41 / 23.05.2026