Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат махсус иқтисодий зоналар фаолияти бўйича қарор қабул қилади
Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қуйидагилар:
махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олиш учун тақдим этиладиган инвестиция буюртманомасининг намунавий шакли;
махсус иқтисодий зона дирекцияси ва инвестор ўртасида тузиладиган инвестиция битимининг намунавий шакли;
махсус иқтисодий зона иштирокчиларига бериладиган гувоҳноманинг намунавий шакли тасдиқланади.
Белгиланишича:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – эркин иқтисодий зоналар, эркин савдо зоналари ва махсус саноат зоналари фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги – махсус илмий-технологик зоналар фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни ташкил этиш бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК – махсус иқтисодий зоналарда амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;
махсус иқтисодий зоналарнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан боғлиқ харажатлар тегишлилигича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади;
махсус иқтисодий зона иштирокчилари махсус иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатга олингандан кейин 10 иш кунида базавий ҳисоблаш миқдорининг 55 баробари миқдорда махсус иқтисодий зона дирекцияси ҳисоб рақамига бир марталик тўловни амалга оширади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025